Кириш Регистрация
18/06 01:00 Англия 4-2 Хорватия
18/06 04:00 Гана 1-0 Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон 1-3 Колумбия
18/06 21:00 Чехия 1-1 ЖАР
18/06 23:59 Швейцария 4-1 Босния-Герцеговина
19/06 03:00 Канада 6-0 Қатар
19/06 06:00 Мексика 1-0 Жанубий Корея
19/06 23:59 АҚШ - Австралия
20/06 03:00 Шотландия - Марокаш
20/06 05:30 Бразилия - Гаити
20/06 08:00 Туркия - Парагвай
20/06 22:00 Нидерландия - Швеция

Дешам: «Руа ўз касаллигига қарши ҳурматга лойиқ бўлган қатъият билан курашди»

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам «Брест» клуби бош мураббийи Эрик Руанинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

«Эрик Руанинг фожиали вафоти француз футболини юқори малакали мураббий ва ҳақиқий самимий, жозибали шахсдан жудо қилди. Унинг «Брест» билан эришган ютуқлари, айниқса, жамоани Чемпионлар Лигасига олиб чиққани у футболни ва ўз ўйинчиларини қанчалик чуқур тушунганини кўрсатиб турарди.

Бундан икки йил аввал UNFP маросимида унга «Лига 1 нинг энг яхши мураббийи» совринини катта мамнуният билан топширган эдим. Эрик бир нечта клубларда турли лавозимларда, шунингдек, ОАВ соҳасида фаолият юритди ва унинг профессионаллиги доимо ҳайратга сабаб бўларди. У ўз касаллигига қарши ҳурматга лойиқ бўлган қатъият билан курашди.

Шахсан мен Эрикни майдондан ташқарида ҳам яхши танирдим ва қадрлардим. Уни ҳамиша инсонийлик фазилатлари юқори бўлган шахс сифатида ёдда сақлайман. Унинг рафиқаси, фарзандлари ва уни яхши кўрган барча яқинларига ўзимнинг чуқур ва қайғули таъзиямни изҳор этаман», — дея Дешамнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда L'Equipe.

Чоршанба куни, 17 июнь куни 2023 йилнинг январидан буён «Брест» клубини бошқариб келган франциялик мутахассиснинг вафот этгани маълум бўлди. Унинг қўл остида жамоа ўз тарихида илк бор Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритган эди.

Киритилди: 10:03, 18.06.2026.
Ўқилди: 375 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик