Кириш Регистрация
18/06 01:00 Англия 4-2 Хорватия
18/06 04:00 Гана 1-0 Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон 1-3 Колумбия
18/06 21:00 Чехия 1-1 ЖАР
18/06 23:59 Швейцария 4-1 Босния-Герцеговина
19/06 03:00 Канада 6-0 Қатар
19/06 06:00 Мексика 1-0 Жанубий Корея
19/06 23:59 АҚШ - Австралия
20/06 03:00 Шотландия - Марокаш
20/06 05:30 Бразилия - Гаити
20/06 08:00 Туркия - Парагвай
20/06 22:00 Нидерландия - Швеция

Молиявий фэйр-плейни бузган «Марсель» ва «Рома» УЕФА томонидан қаттиқ жазоланди

Баҳо:
+ | -

УЕФА «Рома» ва «Марсель» клубларини жаримага тортди.

Клубларни молиявий назорат қилиш органи мазкур жамоалар томонидан молиявий фэйр-плей қоидаларини бузиш билан боғлиқ равишда тузилган келишув шартлари қандай бажарилаётганини баҳолаб чиқди.

Франция клуби 2025/26 йилги мавсумда талаб этилган даромад даражасига эриша олмади, шу сабабли унга нисбатан қуйидаги санкциялар қўлланилди:

  1. Агар клуб 2026/27 йилги мавсумда футбол фаолиятидан олинадиган даромадлар бўйича белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эриша олмаса, яқин уч мавсум ичида йўлланма қўлга киритадиган илк еврокубок турниридан четлаштирилади;

  2. Клубнинг 2026/27 йилги мавсумдаги еврокубок мусобақалари учун янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш (қайдномага киритиш) имконияти чекланади;

  3. 6 миллион евро миқдорида жарима ундирилади.

Бундан ташқари, жамоа таркибини сақлаб туриш харажатлари умумий даромаднинг 70 фоизидан ошиб кетгани сабабли, УЕФА «Марсель» клубини яна қўшимча 4 миллион евро жаримага тортди.

«Рома» клуби ҳам оралиқ мақсадли кўрсаткичга эриша олмади ва 2 миллион евро миқдорида жаримага тортилди. Бундан ташқари, юқорида тилга олинган 70 фоизлик чекловдан ўтиб кетгани учун римликларга яна 4 миллион евро қўшимча жарима солинди.

«Милан», «Монако», «Бешиктош», «Интер», «ПСЖ», «Антверпен» ва «Трабзонспор» клублари эса келишув талабларини тўлиқ бажаришди ва шу сабабли улардан чекловлар олиб ташланди.

Киритилди: 11:02, 18.06.2026.
Ўқилди: 538 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик