Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция - Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

«Реал» Муньоснинг «Ливерпуль»га ўтишидан сўнг муҳим шартдан маҳрум бўлади

Баҳо:
+ | -1

«Осасуна» клубининг 22 ёшли вингери Виктор Муньос яқин орада «Ливерпуль»га кўчиб ўтади. Мерсисайдликлар футболчининг «Ньюкасл» билан олиб бораётган музокараларига сўнгги паллада аралашиб, уни илиб кетишга муваффақ бўлишди.

Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, бундан аввал «Ньюкасл» билан Муньосни қатъий белгиланган сумма эвазига қайта сотиб олиш бўйича келишувга эришган «Реал Мадрид» клуби, футболчи «Ливерпуль»га ўтганидан кейин бундай имкониятга эга бўлмайди.

Шундай бўлса-да, агар бошқа клублардан Муньос бўйича таклифлар тушса, «қаймоқранглилар» футболчини биринчи навбатда сотиб олиш (устувор трансфер) ҳуқуқини сақлаб қолишади. Бундан ташқари, Испания гранди «Осасуна»дан 20 миллион евро қабул қилиб олади, чунки улар вингерга бўлган ҳуқуқларнинг 50 фоизига эгалик қилишади.

Шу билан бирга, агар «Реал» ушбу устувор сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланишга қарор қилган тақдирда ҳам, якуний қарор барибир Муньоснинг ўзига боғлиқ бўлиши алоҳида таъкидланган.

Киритилди: 12:56, 18.06.2026.
Ўқилди: 2403 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик