Кириш Регистрация
18/06 01:00 Англия 4-2 Хорватия
18/06 04:00 Гана 1-0 Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон 1-3 Колумбия
18/06 21:00 Чехия 1-1 ЖАР
18/06 23:59 Швейцария 4-1 Босния-Герцеговина
19/06 03:00 Канада 6-0 Қатар
19/06 06:00 Мексика 1-0 Жанубий Корея
19/06 23:59 АҚШ - Австралия
20/06 03:00 Шотландия - Марокаш
20/06 05:30 Бразилия - Гаити
20/06 08:00 Туркия - Парагвай
20/06 22:00 Нидерландия - Швеция

Роналду Жаҳон чемпионатларида Мальдинининг натижасини такрорлади

Баҳо:
+ | -

Португалия терма жамоаси суперюлдузи Криштиану Роналду 2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган Конго ДРга қарши учрашувда майдонга тушди. Мазкур баҳс кутилмаганда 1:1 ҳисобидаги сенсацион дуранг билан якунланди.

Opta статистика порталининг хабар беришича, 41 ёшли ҳужумчи учун ушбу учрашув Жаҳон чемпионатларидаги фаолиятидаги 23-ўйинга айланди. Бу кўрсаткич бўйича Криштиану Италия футболи афсонаси, машҳур ҳимоячи Паоло Мальдинига етиб олди.

Жаҳон чемпионатлари тарихида португалиялик юлдуздан кўра кўпроқ ўйин ўтказган фақат уч нафар футболчи мавжуд: германиялик Мирослав Клозе (24 та ўйин) ва Лотар Маттеус (25 та ўйин), шунингдек, рўйхат пешқадами — аргентиналик Лионель Месси (27 та ўйин).

Шимолий Америка яшил майдонларида бўлиб ўтаётган мундиалдаги навбатдаги учрашувини Португалия миллий терма жамоаси 23 июнь куни Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўтказади.

Киритилди: 13:16, 18.06.2026.
Ўқилди: 496 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик