«Ливерпуль» клуби собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер айни пайтда бўлиб ўтаётган ЖЧ-2026 мусобақасида Англия терма жамоасининг чемпионлик учун имкониятлари ҳақида гапирди.
«Англияликлар қандай ўйин кўрсатишмасин, улар турнирнинг асосий даъвогари сифатида кўрилмайди. Бу жамоа французлар, аргентиналиклар ва испанияликларга мағлуб бўлиши мумкин. Бунда ўйин учун қандай стратегия танланишининг ҳеч қандай аҳамияти йўқ», — дея футбол экспертининг сўзларини келтирмоқда The Telegraph нашри.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионатидаги илк учрашувида Англия терма жамоаси Хорватия устидан 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Томас Тухель шогирдлари мундиалдаги навбатдаги баҳсни 23 июнь куни Гана миллий терма жамоасига қарши ўтказишади.













