Кириш Регистрация
20/06 03:00 Шотландия 0-1 Марокаш
20/06 05:30 Бразилия 3-0 Гаити
20/06 08:00 Туркия 0-1 Парагвай
20/06 22:00 Нидерландия 5-1 Швеция
21/06 01:00 Германия 2-1 Кот-д'Ивуар
21/06 05:00 Эквадор 0-0 Кюрасао
21/06 09:00 Тунис 0-4 Япония
21/06 21:00 Испания - Саудия Арабистони
21/06 23:59 Бельгия - Эрон
22/06 03:00 Уругвай - Кабо-Верде
22/06 06:00 Янги Зeлaндия - Миср
22/06 22:00 Аргентина - Австрия

Аббосбек Файзуллаев: “Эрталаб соат 7 да туриб ўйинни кўриш осон эмас, барча мухлислардан миннатдормиз”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Аббосбек Файзуллаев Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган Колумбияга (1:3) қарши учрашувдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. “Оқ бўрилар”нинг ягона голига муаллифлик қилган Файзуллаев ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Файзуллаевнинг таъкидлашича, дастлабки дақиқалардаги ҳаяжонга қарамай, жамоа иккинчи таймда ўз ўйинини кўрсата олган, бироқ қилинган оддий хатолар қимматга тушган.

“Ушбу ўйинда очко олишимиз мумкин эди, чунки йигитлар борини беришди. Дастлабки дақиқаларда барибир ҳаяжон бўлди, бироқ иккинчи тайм бошлангач, ўз ўйинимизни кўрсатишни бошладик ва гол уришга муваффақ бўлдик. Иккинчи голни оддий ўзимизнинг хатомиз туфайли ўтказиб юбордик, барибир бу алам қилади”, дейди Файзуллаев.

Шунингдек, Аббосбек вақт фарқига қарамай, учрашувни кузатиб борган ўзбекистонликларга ва бевосита стадионга келган ишқибозларга ўзининг алоҳида раҳматини айтди:

“Ўзбекистонда туриб ёки бу ерга келиб бизни қўллаб-қувватлаган барча мухлисларга катта раҳмат айтиб қоламан. Чунки эрталаб соат 7 да туриб ўйинни кўриш осон эмас. Биз улардан жуда миннатдормиз. Олдимизда ҳали яна иккита ўйин бор, энди бор эътиборимизни Португалияга қарши баҳсга қаратамиз”.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинини 23 июнь куни Португалияга қарши ўтказади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:06, 18.06.2026.
Ўқилди: 828 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик