Кириш Регистрация
18/06 01:00 Англия 4-2 Хорватия
18/06 04:00 Гана 1-0 Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон 1-3 Колумбия
18/06 21:00 Чехия 1-1 ЖАР
18/06 23:59 Швейцария 4-1 Босния-Герцеговина
19/06 03:00 Канада 6-0 Қатар
19/06 06:00 Мексика 1-0 Жанубий Корея
19/06 23:59 АҚШ - Австралия
20/06 03:00 Шотландия - Марокаш
20/06 05:30 Бразилия - Гаити
20/06 08:00 Туркия - Парагвай
20/06 22:00 Нидерландия - Швеция

“Ўзбекистон тартибли ва ҳимояда зич ўйнади” — Колумбия терма жамоаси устози

Баҳо:
+ | -

Колумбия миллий терма жамоаси бош мураббийи Нестор Лоренсо Ўзбекистонга қарши кечган Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 1-тур учрашувидан (3:1) сўнг матбуот анжуманида иштирок этди. Мутахассис ўйин қийин кечганини таъкидлаб, рақибнинг ҳимоядаги ҳаракатларига баҳо берди.

Лоренсо Ўзбекистон терма жамоасининг тартибли ўйин кўрсатганини алоҳида эътироф этди:

“Осон бўлмаслиги аниқ эди. Биз ҳисобдаги фарқни янада йирикроқ қилишимиз мумкин эди, бироқ рақиб жуда яхши ҳаракат қилди — тартибли ва ҳимояда зич ўйнашди. Бу эса бизга ҳужумда қийинчилик туғдирди”.

Шунингдек, мураббий ўз жамоасининг камчиликлари ва иккинчи бўлимда киритилган ўзгаришлар ўз самарасини бергани ҳақида тўхталиб ўтди:

“Кучни беҳуда сарфламаслик керак. Вазиятлардан унумли фойдалана олмадик ва тўп назоратини ушлаб туришда қийналдик. Назаримда, жамоага янги кучлар киритиш керак эди ва буни амалга оширганимиздан сўнг ўйинимиз анча яхшиланди. Луис Диас, Даниэль Муноз ва Жаминтон Кампазларнинг гол ургани бизни қувонтиради. Бу кейинги ўйинлар олдидан бизга катта ишонч бағишлайди. Биз деярли марказий ҳимоячиларимизни майдон марказигача чиқариб ўйнадик. Ҳаққоний ғалабага эришдик ва бу бизга хотиржамлик бағишлайди”, дейди колумбияликлар устози.

Маълумот учун, гуруҳдаги навбатдаги 2-тур учрашувларида 23 июнь куни Португалия терма жамоаси Ўзбекистон миллий жамоасига қарши майдонга тушса, 24 июнда Конго ДР ва Колумбия ўзаро куч синашади. Ҳал қилувчи 3-тур баҳслари эса 28 июнь кунига белгиланган бўлиб, унда Португалия Колумбия билан, Конго ДР эса Ўзбекистон терма жамоаси билан баҳс олиб боради.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:10, 18.06.2026.
Ўқилди: 1639 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик