Кириш Регистрация
19/06 03:00 Канада 6-0 Қатар
19/06 06:00 Мексика 1-0 Жанубий Корея
19/06 23:59 АҚШ 2-0 Австралия
20/06 03:00 Шотландия 0-1 Марокаш
20/06 05:30 Бразилия 3-0 Гаити
20/06 08:00 Туркия 0-1 Парагвай
20/06 22:00 Нидерландия - Швеция
21/06 01:00 Германия - Кот-д'Ивуар
21/06 05:00 Эквадор - Кюрасао
21/06 09:00 Тунис - Япония
21/06 21:00 Испания - Саудия Арабистони
21/06 23:59 Бельгия - Эрон

Яна бир футболчи жаҳон чемпионати ўйини учун Канадага киритилмади

Баҳо:
+ | -2

Кот-д’Ивуар терма жамоаси ҳужумчиси Элье Ваи жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган Германияга қарши учрашувни ўтказиб юборади. GFFN нашрининг хабар беришича, 23 ёшли форвардга ўйин бўлиб ўтадиган Канада ҳудудига киришга рухсат берилмаган.

Бундан икки ҳафта олдин Ваи Францияда ҳибсга олинган эди. Тергов органлари мамлакат чемпионати доирасидаги «Ницца» ва «Мец» жамоалари ўртасидаги учрашувни ўрганмоқда, ўша ўйинда футболчи сариқ карточка олганди. Қайд этилишича, ушбу баҳсга шубҳали даражада кўп миқдорда гаровлар (ставкалар) тикилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилаётганига қарамай, футболчига ҳозирча ҳеч қандай айблов қўйилмаган. Коррупцияга қарши курашиш бўлимидаги сўроқдан сўнг, унга жаҳон чемпионатига боришга рухсат берилганди. Футболчи АҚШда бўлиб ўтган 1-тур учрашувида майдонга тушган эди.

Киритилди: 16:36, 18.06.2026.
Ўқилди: 987 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик