Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция - Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

«Тоттенхэм» 19 ёшли немис трансфери бўйича музокараларни бошлади

Баҳо:
+ | -

Германиянинг «Кёльн» клуби қанот ҳужумчиси Саид Эль-Мала «Тоттенхэм» аъзосига айланиши мумкин.

TEAMtalk нашрининг хабар беришича, «шпорлар» ўтган мавсумда ёрқин ўйин кўрсатган 19 ёшли ҳужумчининг трансфери бўйича музокараларга киришган. Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби бу пойгада «Ньюкасл» ва «Ноттингем Форест»ни ортда қолдирмоқчи. Битим суммаси 40-50 миллион еврони ташкил этиши мумкин.

Якунланган Бундеслига мавсумида Эль-Мала 34 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 13 бор ишғол қилди ва ўз ҳисобига бешта голли узатмани ёздириб қўйди.

Вингернинг «Кёльн» билан амалдаги меҳнат шартномаси 2030 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 19:19, 18.06.2026.
Ўқилди: 942 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик