Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

ЖЧ-2026. Ўзбекистон — Колумбия учрашуви 1-турнинг энг кўп мухлис йиғган баҳси бўлди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ва Колумбия терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг биринчи тур баҳси ҳозирча турнирнинг энг кўп томошабин йиғган ўйини мақомини сақлаб турибди.

Биринчи тур доирасида ўтказилган баҳслар орасида Бразилия, Франция ва Аргентина каби топ терма жамоалар иштирокидаги учрашувлар ҳам «Ацтека» стадионида қайд этилган томошабинлар сонини ортда қолдира олмади. Айни пайтга қадар гуруҳ босқичида 24 та учрашув ўтказилди ва энг юқори ташриф буюрувчилар кўрсаткичи иккита ўйинга тегишли бўлиб турибди: Ўзбекистон — Колумбия ҳамда Мексика — Жанубий Африка Республикаси. Ҳар икки баҳсни 80 824 нафар томошабин кузатган.

Учинчи ва тўртинчи ўринларни мос равишда Бразилия — Марокаш (80 663) ҳамда Франция — Сенегал (80 545) учрашувлари эгаллаб турибди.

ЖЧ-2026 биринчи турининг энг кўп томошабин йиғган 10 та учрашуви:

1. Ўзбекистон — Колумбия («Ацтека», Мехико) — 80 824
2. Мексика — ЖАР («Ацтека», Мехико) — 80 824
3. Бразилия — Марокаш («Метлайф», Ист-Ратерфорд) — 80 663
4. Франция — Сенегал («Метлайф», Ист-Ратерфорд) — 80 545
5. АҚШ — Парагвай («SoFi», Инглвуд) — 70 492
6. Англия — Хорватия («AT&T», Арлингтон) — 70 389
7. Эрон — Янги Зеландия («SoFi», Инглвуд) — 70 108
8. Нидерландия — Япония («AT&T», Арлингтон) — 69 285
9. Аргентина — Жазоир («Эрроухед», Канзас-Сити) — 69 045
10. Португалия — Конго («NRG», Хьюстон) — 68 777

Жаҳон чемпионати бошланишидан олдин ҳам халқаро ОАВларда айнан Ўзбекистон терма жамоасининг мундиалдаги дебют учрашувига энг кўп чипталар сотиб олингани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатлари тарихидаги илк учрашуви 18 июнь куни Мехико шаҳридаги «Ацтека» стадионида бўлиб ўтди ва Колумбиянинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Учрашувнинг 60-дақиқасида Аббосбек Файзуллаев мамлакатимиз тарихидаги мундиалларда киритилган илк голга муаллифлик қилди.

Манба: sports.kz
Киритилди: 22:44, 18.06.2026.
Ўқилди: 1648 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик