Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна 1-0 Андижон
06/08 20:00 Пахтакор 2-2 Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

«Арсенал» ёш юлдуз бўйича таклиф юборди, бироқ рад жавобини олди

Баҳо:
+ | -

«Лестер» вингери Жереми Монга ҳозирча Лондоннинг «Арсенал» клубига ўтмаяпти. «Тўпчилар» 16 ёшли футболчи учун курашда фаворит ҳисобланишади ва миш-мишларга кўра, у билан шахсий шартнома шартларини келишиб ҳам бўлишган.

Arsenal Radar нашрининг хабар беришича, айни дамда клублар ўртасида келишув мавжуд эмас: «тулқилар» лондонликларнинг илк трансфер таклифини рад этишган. Шунга қарамай, трансфернинг амалга ошиши эҳтимоли жуда юқори, чунки инглиз футболчисининг ўзи Премьер-лиганинг амалдаги ғолиблари сафига қўшилишга қарор қилган.

Transfermarkt экспертлари Жереми Монганинг трансфер қийматини 15 миллион еврога баҳолашмоқда. Якунланган мавсумда ўйинчи Чемпионшип доирасида «Лестер» сафида 27 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол ва 2 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди, бироқ бу жамоани кучлилик жиҳатидан учинчи дивизионга тушиб кетишдан қутқариб қола олмади.

Киритилди: 15:31, 19.06.2026.
Ўқилди: 976 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик