Кириш Регистрация
12/07 02:00 Норвегия 1-2 Англия
12/07 06:00 Аргентина 3-1 Швейцария

«Барселона» Камбьясо трансферига Араухони қўшишга тайёр

Баҳо:
+ | -

«Барселона» клуби «Ювентус»нинг қанот ҳимоячиси Андреа Камбьязога қизиқиш билдиришда давом этмоқда. «Кўк-анорранглилар» италиялик футболчининг трансферини амалга ошириш учун Рональд Араухони ушбу келишувга қўшиш вариантини кўриб чиқишмоқда. Бу ҳақда «La Gazzetta dello Sport» нашри хабар тарқатди.

Манбанинг таъкидлашича, «Ювентус» бош мураббийи Лучано Спаллетти Камбьязога жиддий ишонч билдирмоқда, бироқ Турин клуби «бюджет чекловлари» туфайли футболчини сотиб юбориш эҳтимолини бутунлай инкор этмаяпти.

Якунланган мавсумда Камбьязо барча турнирларда жами 47 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва 5 та голли узатмани ёздириб қўйди. Ўйинчининг туринликлар билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. «Transfermarkt» портали тақдим этган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 20 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 16:10, 19.06.2026.
Ўқилди: 2223 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик