Кириш Регистрация
19/06 03:00 Канада 6-0 Қатар
19/06 06:00 Мексика 1-0 Жанубий Корея
19/06 23:59 АҚШ 2-0 Австралия
20/06 03:00 Шотландия 0-1 Марокаш
20/06 05:30 Бразилия 3-0 Гаити
20/06 08:00 Туркия 0-1 Парагвай
20/06 22:00 Нидерландия - Швеция
21/06 01:00 Германия - Кот-д'Ивуар
21/06 05:00 Эквадор - Кюрасао
21/06 09:00 Тунис - Япония
21/06 21:00 Испания - Саудия Арабистони
21/06 23:59 Бельгия - Эрон

Ансу Фати мусиқадаги фаолиятини бошлади

Баҳо:
+ | -

«Барселона» клуби собиқ ҳужумчиси, айни дамда «Монако» шарафини ҳимоя қилаётган Ансу Фати ўзининг илк мусиқий трекини чиқарди. «Қандай бўлмасин» деб номланган сингл ҳақида футболчи ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали маълум қилди.

«Салом! Ниҳоят, сизлар билан ажойиб янгиликни баҳам кўришим мумкин!

19 июнь куни менинг илк мусиқий синглим — "Sea Como Sea" дунё юзини кўради. Бу мен улкан иштиёқ билан яратган ва анчадан бери сизларга тақдим этишни истаган жуда ҳам махсус лойиҳадир.

Умид қиламанки, ушбу қўшиқ сизларга ҳамроҳ бўлади, юрагингиздан жой олади ва мен учун қанчалик қадрли бўлса, сиз учун ҳам шундай яқин туюлади», — деб ёзди Фати.

Маълум қилинишича, 23 ёшли футболчи Sony Music шўъба корхонаси ҳисобланган Music Brokers лейбли билан шартнома имзолаган.

Фати мавсум давомида Ниццадаги овоз ёзиш студияларида машҳур продюсер Gambinoalaprod ҳамда «Монако»даги жамоадоши Поль Погба билан биргаликда яширинча иш олиб борган. Давомийлиги 2 дақиқаю 15 сония бўлган композицияда афробитс, реггетон ва амапиано йўналишлари унсурлари уйғунлашган.

Киритилди: 16:40, 19.06.2026.
Ўқилди: 1036 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик