Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция - Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

Диаш Роналду шаънига айтилган танқидларга муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

Португалия терма жамоаси ҳимоячиси Рубен Диаш жаҳон чемпионатининг стартдаги ўйинида ДР Конго билан қайд этилган дурангдан (1:1) сўнг, жамоа сардори Криштиану Роналду шаънига айтилган танқидлар ҳақида фикр билдирди.

«Танқидлар биз учун катта аҳамиятга эга эмас. Бу шунчаки муваффақиятсиз ўйиндан кейин доим юзага келадиган шов-шувдир. Биз ўзимизни кераксиз муҳокамалардан ҳимоя қилишга ҳаракат қиламиз», - деди ҳимоячи Independent нашрига берган интервьюсида.

Футболчи Роналду матбуот ва жамоатчилик томонидан бўладиган бундай юқори эътиборга аллақачон кўникиб кетганини таъкидлади.

«Криштиану бундай босим билан жуда яхши таниш — клубларда ҳам, терма жамоада ҳам, йирик турнирларда ҳам. Жаҳон чемпионатида ҳамма нарсани идеал даражада бажаришнинг иложи йўқ. Ўйиндан ўйинга юқори даража кўрсата олган жамоа ғалаба қозонади», - дея таъкидлади Диаш.

Португаллар турнирдаги навбатдаги учрашувни Ўзбекистонга қарши ўтказишади. Ўйин 23 июнь куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 06:26, 20.06.2026.
Ўқилди: 1190 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик