Кириш Регистрация
22/06 03:00 Уругвай 2-2 Кабо-Верде
22/06 06:00 Янги Зeлaндия 1-3 Миср
22/06 22:00 Аргентина 2-0 Австрия
23/06 02:00 Франция 3-0 Ироқ
23/06 05:00 Норвегия 3-2 Сенегал
23/06 08:00 Иордания 1-2 Жазоир
23/06 22:00 Португалия - Ўзбекистон
24/06 01:00 Англия - Гана
24/06 04:00 Панама - Хорватия
24/06 07:00 Колумбия - Конго ДР
24/06 23:59 Швейцария - Канада
24/06 23:59 Босния-Герцеговина - Қатар

Месси ФИФА рейтингига кўра ЖЧ-2026 1-туридаги энг яхши ҳужумкор футболчи бўлди

Баҳо:
+ | -

ФИФА статистик маълумотлар асосида ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи биринчи турининг ҳужумкор ҳаракатлар бўйича энг яхши футболчиларини аниқлади. Бу тизим нафақат голлар ва голли узатмаларни, балки вазиятлар яратиш, ҳужумларни ривожлантириш ва ўз дарвозаси олдидаги хавфни бартараф этишга ёрдам берган ҳаракатларни ҳам ҳисобга олади.

Аргентиналик Лионель Месси Жазоир билан ўйиндаги (3:0) ҳет-трикидан сўнг ҳужумкор футболчилар рейтингида биринчи ўринни эгаллади.

Месси Аргентинанинг дарвоза соҳасига йўллаган барча зарбалари муаллифи бўлди, учта гол урди ва жамоаси зарбаларининг 60 фоизида иштирок этди. Шунингдек, Месси Жазоир ярим ҳимояси ва ҳимоя чизиқлари оралиғида 23 марта тўпни қабул қилиб олди ва рақиб чизиқларини ёриб ўтиш бўйича 12 та муваффақиятли ҳаракатни амалга оширди.

Янги Зеландия терма жамоаси вингери Элайджа Джаст Эрон билан ўйиндаги (2:2) дубли эвазига иккинчи ўринни эгаллади. Энг яхшилар қаторидан, шунингдек, ўзларининг старт ўйинларида дублга эришган Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе ва Швеция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Ясин Аяри ҳам жой олди.

Киритилди: 10:06, 20.06.2026.
Ўқилди: 830 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик