Кириш Регистрация
21/06 01:00 Германия 2-1 Кот-д'Ивуар
21/06 05:00 Эквадор 0-0 Кюрасао
21/06 09:00 Тунис 0-4 Япония
21/06 21:00 Испания 4-0 Саудия Арабистони
21/06 23:59 Бельгия 0-0 Эрон
22/06 03:00 Уругвай 2-2 Кабо-Верде
22/06 06:00 Янги Зeлaндия - Миср
22/06 22:00 Аргентина - Австрия
23/06 02:00 Франция - Ироқ
23/06 05:00 Норвегия - Сенегал
23/06 08:00 Иордания - Жазоир
23/06 22:00 Португалия - Ўзбекистон

Туркияда Жаҳон чемпионатидан чиқиб кетгандан сўнг Монтелланинг истеъфоси кутилмоқда

Баҳо:
+ | -

Spor Arena нашрининг собиқ журналисти Муҳаммад Думан ЖЧ-2026даги муваффақиятсизликдан сўнг италиялик мутахассис Винченцо Монтелланинг Туркия терма жамоаси бош мураббийи лавозимидаги кейинги тақдири ҳақида ўз фикрини билдирди.

«Менинг фикримча, Монтелла истеъфога чиқади. Жамоада хаос (тартибсизлик) муҳити юзага келган. Туркияда ҳамма Монтеллани танқид қилмоқда. Федерация Жаҳон чемпионатидан сўнг ушбу масала бўйича йиғилиш ўтказиб, тегишли қарор қабул қилишини кутяпмиз», — дея журналистнинг сўзларини келтирмоқда «Чемпионат» нашри.

Эслатиб ўтамиз, Туркия терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг плей-офф босқичига чиқиш имкониятидан муддатидан олдин маҳрум бўлди. Монтелла шогирдлари гуруҳ босқичида Австралия (0:2) ва Парагвай (0:1) терма жамоаларидан мағлубиятга учрашди.

Киритилди: 12:06, 20.06.2026.
Ўқилди: 932 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик