«Селтик» клубининг бельгиялик ярим ҳимоячиси Арне Энгельс ёзги трансфер ойнасида клубини ўзгартириши мумкин.
Football Insider нашри берган маълумотларга кўра, «Селтик» раҳбарияти Энгельсни сотишга тайёр. Ваҳоланки, клуб шу йилнинг январь ойида «Ноттингем Форест» томонидан бўлган 29 миллион евролик таклифни рад этган эди. Аввалроқ Шотландия чемпионлари ярим ҳимоячини «дахлсиз футболчи» деб ҳисоблашарди, бироқ эндиликда муносиб таклиф тушса, уни қўйиб юборишга рози.
Ҳозирда Энгельсга «Кристал Пэлас», Дортмунднинг «Боруссия»си ва яна ўша «Ноттингем Форест» клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Якунланган мавсумда ярим ҳимоячи барча мусобақаларда жами 46 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 7 та гол ва 8 та голли узатмани ёздириб қўйди.
Transfermarkt мутахассислари Энгельснинг трансфер баҳосини 20 миллион еврога баҳоламоқда.













