Мадриднинг «Реал» клуби янги бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоанинг испаниялик марказий ҳужумчиси Гонсало Гарсиянинг клубдаги келажагини белгилаб олди.
Marca газетаси тарқатган маълумотларга кўра, португалиялик мутахассис 22 ёшли футболчини клубда сақлаб қолишга қарор қилган. Мураббий ушбу ёзги трансфер ойнаси ҳужумчи билан хайрлашиш учун тўғри вақт эмас деб ҳисоблайди.
Гонсало 2025 йилдан буён «қироллик клуби» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ҳужумчи ва «қаймоқранглилар» ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси 2030 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. Transfermarkt портали экспертлари Гарсиянинг бозор қийматини 30 миллион еврога баҳолашмоқда.













