Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро - Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор - Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна - Нефтчи
22/07 20:00 Машъал - Насаф
22/07 20:00 Локомотив - Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 - ОКМК

Туркия клуби Влаховични сотиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

Истанбулнинг «Бешиктош» клуби «Ювентус» ҳужумчиси Душан Влаховични трансфер қилишга уриниб кўришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда таниқли инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, турклар сербиялик ҳужумчини Италия гранди билан шартномаси якунига етганидан сўнг эркин агент сифатида (текинга) ўз сафига қўшиб олишни исташмоқда. «Бешиктош» бош мураббийи Винченцо Итальянога Влаховичнинг ўйин услуби жуда ёқади, қолаверса, уларнинг «Фиорентина»даги биргаликдаги фаолият давридан буён муносабатлари жуда яхши. Қайд этилишича, 26 ёшли форвард ҳозирча бошқа клублардан таклифлар кутмоқда, бироқ «Бешиктош» ушбу трансфер борасида анча фаол ва қатъиятли ҳаракат қилмоқда.

2025/26 йилги мавсумда Влахович А Серия ва Чемпионлар лигаси доирасида жами 23 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 2 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Киритилди: 13:31, 20.06.2026.
Ўқилди: 559 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик