Туркия терма жамоаси Парагвайга (0:1) имкониятни бой бериб, Жаҳон чемпионати-2026 плей-офф босқичига чиқиш имкониятидан муддатидан олдин маҳрум бўлди.
Винченцо Монтелла шогирдлари биринчи бўлим охиридан бошлаб майдонда кўпчилик бўлиб ҳаракат қилишди, бироқ рақиб дарвозасига 32 та зарба йўллаб, 78% тўп назоратига эга бўлишганига қарамай, барибир гол ура олишмади.
«Биз мухлисларимиздан узр сўрамоқчимиз. Биз уяляпмиз. Барчамиз топ-клубларда тўп сурамиз, шунинг учун Жаҳон чемпионатида терма жамоа сафида бундан анча яхшироқ ҳаракат қилишимиз шарт эди. Иккита ўйинда бирорта ҳам гол ура олмаслик — бу қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат», — дея Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Арда Гюлернинг сўзларини келтиради The Touchline нашри.
Эслатиб ўтамиз, дастлабки турда Туркия терма жамоаси Австралиядан 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраган эди.













