Кириш Регистрация
01/07 02:00 Франция 3-0 Швеция
01/07 06:00 Мексика 2-0 Эквадор
01/07 21:00 Англия 2-1 Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия - Сенегал
02/07 05:00 АҚШ - Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия

«Манчестер Сити» 140 миллион евролик рекорд трансферни келишиб олди

Баҳо:
+ | -

«Ноттингем Форест» клубининг марказий ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсон фаолиятини «Манчестер Сити»да давом эттиради. Бу ҳақда Purple Panel нашри эксклюзив тарзда хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, томонлар Эллиотнинг трансферини 138 миллион евро эвазига тўлиқ келишиб олишган. Ушбу трансфер «шаҳарликлар» тарихидаги энг йирик ва Англия Премьер-лигаси тарихидаги иккинчи энг қиммат харидга айланади.

Тез орада 23 ёшли Андерсон АҚШда тиббий кўрикдан ўтади ва шундан сўнг «Манчестер Сити» билан 5 йиллик шартнома имзолайди. Шартномада уни яна бир мавсумга узайтириш имконияти ҳам кўзда тутилган.

Якунланган клуб мавсумида Андерсон барча мусобақаларда жами 50 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 13:40, 20.06.2026.
Ўқилди: 2149 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик