Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор

«Ювентус» Коло-Муани учун яна курашга киришади

Баҳо:
+ | -

Туриннинг «Ювентус» клуби «ПСЖ»нинг француз ҳужумчиси Рандаль Коло-Муанини сотиб олмоқчи. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар бермоқда.

Манбанинг таъкидлашича, Коло-Муанининг ўзи ҳам «Ювентус»га ўтишни хоҳламоқда, бироқ ҳамма нарса Франция чемпионларининг позициясига боғлиқ бўлиб турибди. «ПСЖ» 27 ёшли форвард учун 40 миллион евро талаб қилаётган бўлса, Турин клуби трансферни 30-35 миллион евро эвазига ҳал қилиш ниятида.

Якунланган мавсумни Коло-Муани ижара асосида «Тоттенхэм»да ўтказди. У инглиз клуби сафида барча турнирларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Ҳужумчининг «ПСЖ» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 13:47, 20.06.2026.
Ўқилди: 1006 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик