Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция - Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

Бразилия Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг сермаҳсул терма жамоа сифатида Германияни ортда қолдирди

Баҳо:
+ | -

Жаҳон чемпионати–2026 гуруҳ босқичининг 2-турида Бразилия терма жамоаси Гаити устидан 3:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.

Ушбу йирик муваффақият эвазига «селесао» дунё биринчиликларида урилган голлар сони бўйича яна биринчи ўринга кўтарилиб олди. Эндиликда бразилияликлар ҳисобида 241 та гол мавжуд.

Карло Анчелотти шогирдлари бу кўрсаткич бўйича ўз активларида 239 та гол бўлган Германия терма жамоасини қувиб ўтишди. Эслатиб ўтамиз, «бундестим» жорий Жаҳон чемпионатидаги илк ўйинида Кюрасаони 7:1 ҳисобида тор-мор этган эди.

Дунёнинг энг нуфузли турнири 11 июнь куни АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида старт олди ва у 19 июлга қадар давом этади. Амалдаги чемпион — Аргентина терма жамоаси ҳисобланади.

Киритилди: 13:49, 20.06.2026.
Ўқилди: 895 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик