Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон 1-3 Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон 0-3 Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро 2-0 ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

«Челси» янги мавсумни яна бош ҳомийсиз бошлайди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Челси» клуби кетма-кет тўртинчи мавсумни ҳам либосларида бош ҳомий (титул спонсор) логотиписиз бошлайди. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар бермоқда.

Шу билан бирга, манбанинг таъкидлашича, «кўклар» раҳбарияти таслим бўлгани йўқ ва янги ҳамкор топишга бўлган уринишларни фаол давом эттирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Челси» учун ўтган мавсум муваффақиятсиз якунланди. Клуб Премьер-лига турнир жадвалида бор-йўғи 52 очко жамғариб, 10-ўринни эгаллади ва ҳатто Конференциялар лигаси йўлланмасидан ҳам маҳрум бўлди.

Янги мавсумдан бошлаб басклик мутахассис Хаби Алонсо «кўклар»нинг янги бош мураббийига айланади. Ўтган мавсумда лондонликлар иккита мураббий билан ишлашга улгуришди: январь ойида Энцо Мареска истеъфога чиқарилган бўлса, апрелда — мавсум якунланиши арафасида Лиам Росеньор ҳам ўз лавозимини тарк этди.

Киритилди: 14:25, 20.06.2026.
Ўқилди: 1189 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик