Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳужумчиси Харри Кейн айни пайтда клуб билан амалдаги меҳнат шартномасини узайтириш бўйича музокаралар олиб бормаяпти. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг маълум қилди.
Бироқ манбанинг хабарига кўра, томонлар ўртасида ҳамкорликни 2029 йилга қадар узайтириш бўйича дастлабки алоқалар ўрнатилиб улгурган. Асосий ва жиддий музокаралар яқин вақт ичида бошланиши кутилмоқда.
Шунингдек, Кейн бошқа ҳеч қайси клуб билан музокара ўтказмаётгани ва фақат «Бавария»да қолиш ниятида эканлиги қатъий таъкидланган.
Эслатиб ўтамиз, Кейн «Бавария» сафига 2023 йилда келиб қўшилган эди. Якунланган мавсумда ҳужумчи барча турнирларни инобатга олган ҳолда, 51 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 61 та гол уришга муваффақ бўлди. Бундан ташқари, англиялик футболчи ўз ҳисобига 7 та голли узатмани ҳам ёздириб қўйган.













