Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон 1-3 Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон 0-3 Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро 2-0 ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

Моуриньо Кукурелья трансферидан сўнг Каррерас бўйича якуний қарорини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа ҳимоячиси Альваро Каррерас билан суҳбат ўтказди.

Бундан олдинроқ, «қироллик клуби» Марк Кукурельяни сотиб олганидан сўнг, Каррерасдан қутулишни (сотиб юборишни) режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Бироқ журналист Серхио Валентиннинг таъкидлашича, Моуриньо 23 ёшли футболчи билан гаплашиб, унинг жамоадаги ролини муҳокама қилган. Манба берган маълумотларга кўра, португалиялик мутахассис Каррерасга Кукурелья асосий таркиб учун сотиб олинганини очиқ айтган. Аммо агар Альваро асосий таркибдаги жой учун кураша оламан деб ҳисобласа, бу фақат жамоанинг фойдасига ишлайди. Акс ҳолда, Каррерас ўзига янги клуб излашига тўғри келади. Хулоса чиқариш эса футболчининг ўзига ҳавола.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда «Реал» ушбу ҳимоячи учун 50 миллион евро тўлаган эди. У «қаймоқранглилар» либосида 40 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 17:19, 20.06.2026.
Ўқилди: 3100 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик