Мадриднинг «Реал» клуби вакиллари Жаҳон чемпионати — 2026 гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган Шотландия ва Марокаш терма жамоалари ўртасидаги учрашувга ташриф буюришди. Бу ҳақда Diario AS нашри журналисти Рубен Мартин хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, клуб скаутлари клуб миқёсида Франциянинг «Лилль» жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган 18 ёшли марокашлик ярим ҳимоячи Айюб Буаддининг ўйинини бевосита стадиондан кузатишган. Шотландларга қарши кечган ва марокашликларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган баҳсда ёш хавбек тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.
Якунланган 2025/26 йилги мавсумда Буадди «Лилль» сафида жами 42 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1 та голли узатмани ёздириб қўйган эди.
Transfermarkt портали бераётган маълумотларга кўра, айни пайтда ёш ярим ҳимоячининг трансфер бозоридаги баҳоси 50 миллион еврони ташкил этмоқда.













