«Ювентус» клубининг 21 ёшли вингери Кенан Йилдиз Лондоннинг «Арсенал» клуби қизиқишлари доирасига тушиб қолган.
Tuttosport нашри тарқатган маълумотларга кўра, яқинда «Арсенал» раҳбарияти ёзги трансфер ойнасида энг харидоргир футболчилардан бирига айланиши кутилаётган Йилдиз борасида янги сўров юборган. Бироқ хабарда таъкидланишича, футболчининг ўзи бор эътиборини фақатгина «Ювентус»га қаратган, чунки у аллақачон Турин клуби лойиҳасининг асосий ва зарур фигурасига айланиб улгурган.
Якунланган клуб мавсумида Йилдиз барча турнирларни инобатга олган ҳолда 47 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 11 та гол урди ва ўз ҳисобига 10 та голли узатмани ёздириб қўйди.
Transfermarkt портали мутахассислари айни пайтда туркиялик иқтидорли футболчининг трансфер баҳосини 75 миллион еврога баҳолашмоқда.













