Кириш Регистрация
20/06 03:00 Шотландия 0-1 Марокаш
20/06 05:30 Бразилия 3-0 Гаити
20/06 08:00 Туркия 0-1 Парагвай
20/06 22:00 Нидерландия 5-1 Швеция
21/06 01:00 Германия - Кот-д'Ивуар
21/06 05:00 Эквадор - Кюрасао
21/06 09:00 Тунис - Япония
21/06 21:00 Испания - Саудия Арабистони
21/06 23:59 Бельгия - Эрон
22/06 03:00 Уругвай - Кабо-Верде
22/06 06:00 Янги Зeлaндия - Миср
22/06 22:00 Аргентина - Австрия

Янги тадқиқот: Роналду ёки Мессини танлаш инсоннинг сиёсий қарашларига боғлиқлиги аниқланди

Баҳо:
+ | -

Илмий тадқиқот натижаларига кўра, инсоннинг сиёсий позицияси ва унинг «Интер Майами» форварди Лионель Месси ёки «Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналдуга бўлган хайрихоҳлиги ўртасида ўзаро боғлиқлик мавжуд.

«Сиёсатдан ташқаридаги сиёсий идентиклик: 26 та давлатда Месси ва Роналду ўртасидаги танлов» деб номланган илмий ишда таъкидланишича, ушбу икки афсонавий футболчидан бирига устунлик бериш шахснинг сиёсий дунёқараши билан алоқадор бўлиши мумкин. Тадқиқот 2026 йилнинг апрель-май ойлари оралиғида дунёнинг 26 та давлатидан келган 10 661 нафар респондентнинг жавоблари асосида шакллантирилган.

Наньян технология университети (Сингапур), Сингапур Миллий университети ҳамда Мадриддаги Карл III университети олимлари шундай хулосага келишдики, Месси ва Роналду ўртасидаги якуний танловни энг аниқ башорат қилиб берувчи омил — бу айнан сиёсий йўналиш ҳисобланади.

Сўровнома иштирокчиларининг афзалликлари ва уларнинг сиёсий қарашлари таҳлили шуни кўрсатдики, ўзларини прогрессив (либерал) деб ҳисоблайдиган инсонлар кўпроқ Мессини танлашади, консерваторлар (анъанавий қараш тарафдорлари) эса Роналдуни қўллаб-қувватлашади.

Бундан ташқари, аргентиналик юлдузни кўпроқ тахлилий фикрлаш қобилиятига эга бўлган одамлар афзал кўришади. Криштиану эса кўпроқ авторитар қарашга эга бўлган ёки ўзига бўлган ишончи (самооценкаси) жуда юқори бўлган инсонларга ёқади.

Шунга қарамай, тадқиқот муаллифлари ушбу натижаларга бироз эҳтиёткорлик билан ёндашишни сўрашмоқда. Бунинг иккита сабаби бор: биринчидан, мазкур илмий иш ҳали мустақил экспертлар назоратидан ўтмаган, иккинчидан, кузатилган статистик боғлиқлик реал бўлса-да, барибир ўртача даражада қолмоқда.

Киритилди: 18:13, 20.06.2026.
Ўқилди: 1346 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик