Италиялик ярим ҳимоячи Николо Дзаньоло «Удинезе» сафидаги сермаҳсул мавсумдан сўнг бир қатор топ-клубларнинг эътиборини тортди. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар бермоқда.
26 ёшли футболчи учун кураш «Ювентус», «Комо» ва «Милан» клублари ўртасида кечмоқда. Бу трансфердаги асосий муаммо футболчининг маоши бўлиб турибди: Дзаньоло «Удинезе»даги ҳозирги маошидан йилига 600-700 минг евро кўпроқ пул талаб қилмоқда. Эслатиб ўтамиз, унинг фриулиятликлар билан шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.
«Ювентус» ушбу трансферга ўз ярим ҳимоячиси Василие Аджични қўшиб, футболчиларни ўзаро алмаштириш вариантини кўриб чиқмоқда. Бироқ ўз вақтида Дзаньолони «Галатасарой»дан 5 миллион еврога сотиб олган «Удинезе» футболчини ўз сафида сақлаб қолмоқчи. А Сериянинг якунланган мавсумида Николо 32 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.













