Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Аканжи Де Брёйне ҳақида: «Жароҳат сабабли унга омад кулиб боқмади»

Баҳо:
+ | -

«Интер» клуби ҳимоячиси Мануэль Аканджи «Наполи» аъзоси Кевин де Брёйне ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Бельгиялик футболчи эркин агент сифатида неаполитанликлар сафига ўтганидан сўнг, Италиядаги илк мавсумини ўтказди.

«Менинг фикримча, у ҳали ҳам Италия футболида катта таъсир ўтказа олади. Кевин — ажойиб футболчи ва менинг яқин дўстим. Узоқ муддатга сафдан чиқарган жароҳати сабабли унга бироз омад кулиб боқмади. У майдонга қайтган вақтда эса чемпионлик учун кураш тақдири амалда ҳал бўлиб улгурган эди», — деди Аканжи Gazzetta dello Sport нашрига берган интервьюсида.

Швейцариялик ҳимоячи, шунингдек, Де Брёйнега қарши яна майдонда учрашишни интиқлик билан кутаётганини қўшимча қилди:

«Унга қарши майдонга тушишни жуда хоҳлардим, бундай имконият тез-тез содир бўлавермайди».

Италия А Сериясининг якунланган мавсумида 34 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи Де Брёйне 18 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 19:24, 20.06.2026.
Ўқилди: 939 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик