Хитойнинг Гуиянг шаҳрида бокс бўйича Жаҳон кубоги мусобақаси ўзининг ҳал қилувчи палласига етиб келди. Турнирда энди фақат финал жанглари қолган бўлиб, ушбу босқичга энг кўп спортчи билан Ўзбекистон терма жамоаси етиб келди.
Финалчилар сони бўйича давлатлар рейтинги қуйидагича кўриниш олди:
Ўзбекистон — 7 нафар
Хитой — 6 нафар
Қозоғистон — 5 нафар
Ҳиндистон — 4 нафар
Франция — 4 нафар
Бразилия — 3 нафар
Англия — 2 нафар
АҚШ — 2 нафар
Италия — 2 нафар
Тайпей — 1 нафар
Болгария — 1 нафар
Озарбайжон — 1 нафар
Германия — 1 нафар
Канада — 1 нафар
Эртага мусобақа доирасида чемпионлик учун ҳал қилувчи жанглар бўлиб ўтади. Ўзбекистон шарафини етти нафар боксчи ҳимоя қилади.
Финал жуфтликлари
48 кг: Фарзона Фозилова — Жёти (Ҳиндистон) — 09:00
60 кг: Абдумалик Халоков — Луиз Габриел (Бразилия) — 09:45
90 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев — Исаак Окоҳ (Англия) — 11:15
50 кг: Асилбек Жалилов — Санжар Ташкенбай (Қозоғистон) — 15:30
57 кг: Нигина Ўктамова — Прачи (Ҳиндистон) — 15:45
80 кг: Жавоҳир Умматалиев — Вандерлей Переира (Бразилия) — 16:30
+80 кг: Олтиной Сотимбоева — Йилиан Жан (Хитой) — 17:00













