Жаҳон чемпионати–2026 "E" гуруҳи 2-туридан ўрин олган Германия ва Кот-д'Ивуар терма жамоалари ўртасидаги учрашув учун асосий таркиблар маълум бўлди.
Баҳс Канаданинг Торонто шаҳридаги «Би-Эм-О Филд» стадионида бўлиб ўтади. Учрашувни парагвайлик ҳакам Хуан Габриэль Бенитес бошқариб боради.
ЖЧ-2026. E гуруҳи, 2-тур
21 июнь, 03:00. Торонто (Канада), «Би-Эм-О Филд».
ГЕРМАНИЯ - КОТ-Д'ИВУАР
Германия: Мануэль Нойер, Йонатан Та, Нико Шлоттербек, Макс Браун, Йошуа Киммих, Феликс Нмеча, Александар Павлович, Лерой Зане, Жамал Мусиала, Флориан Вирц, Кай Ҳаверц.
Кот-д'Ивуар: Яҳё Фофана, Вилфрид Синго, Гислен Конан, Эммануэль Агбаду, Одион Коссуну, Франк Кессье, Инао Улай, Ибраҳим Сангаре, Усман Диалло, Усман Диоманде, Эванн Бонни.
Эслатиб ўтамиз, биринчи турдан сўнг Германия терма жамоаси 3 очко билан E гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. Кот-д'Ивуар ҳам 3 очко жамғарган бўлиб, қўшимча кўрсаткичларга кўра иккинчи ўринда бормоқда.













