Кириш Регистрация
20/06 03:00 Шотландия 0-1 Марокаш
20/06 05:30 Бразилия 3-0 Гаити
20/06 08:00 Туркия 0-1 Парагвай
20/06 22:00 Нидерландия 5-1 Швеция
21/06 01:00 Германия 2-1 Кот-д'Ивуар
21/06 05:00 Эквадор 0-0 Кюрасао
21/06 09:00 Тунис 0-4 Япония
21/06 21:00 Испания - Саудия Арабистони
21/06 23:59 Бельгия - Эрон
22/06 03:00 Уругвай - Кабо-Верде
22/06 06:00 Янги Зeлaндия - Миср
22/06 22:00 Аргентина - Австрия

Кукурельянинг Моуриньо билан суҳбатда айнан нимадан ҳайратга тушгани маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси чап қанот ҳимоячиси Марк Кукурелья фаолиятида кескин бурилиш ясаб, «Челси»дан Мадриднинг «Реал» клубига ўтишга қарор қилди.

Ушбу трансфер 15 июнь куни расман эълон қилинган эди. Маълум бўлишича, «қаймоқранглилар»нинг янги бош мураббийи Жозе Моуриньо испаниялик футболчини ўз жамоасига ўтишга шахсан кўндирган. ESPN нашри тарқатган маълумотларга кўра, португалиялик мутахассис билан телефон орқали гаплашган Кукурелья ушбу мураббийнинг майда деталларга бўлган эътиборидан ҳайратда қолган.

Хусусан, суҳбат давомида «The Special One» Кукурельянинг 2025 йил сентябрь ойида Чемпионлар лигаси доирасида «Челси» ва «Бенфика» ўртасида кечган баҳсдаги муайян тактик ҳаракатларини синчиклаб эслаб ўтган. Жозе мана шу усул орқали Маркни у ҳақиқатан ҳам «Реал» учун жуда зарур футболчи эканлигига ишонтира олган.

Эслатиб ўтамиз, Моуриньо ўтган мавсум якунига қадар «Бенфика» клубини бошқариб келаётган эди. Ёзда эса у бундан 13 йил аввал тарк этган собиқ жамоаси — Мадриднинг «Реал» клубига бош мураббий сифатида қайтишга қарор қилди.

Киритилди: 10:23, 21.06.2026.
Ўқилди: 602 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик