Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция - Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

«Барселона» Нидерландия терма жамоаси ҳимоячиси учун «Ливерпуль» билан курашади

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» клуби ҳимоячиси Микки ван де Вен фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Нидерландиянинг машҳур De Telegraaf нашри хабар тарқатмоқда.

Айни дамда футболчига иккита гранд клуб даъвогарлик қилмоқда. Ван де Венни ўз сафига қўшиб олиш учун «Ливерпуль» ва «Барселона» жамоалари жиддий кураш бошлашган. «Тоттенхэм» раҳбарияти эса футболчини қўйиб юборишни истамаяпти, бироқ «шпорлар» учун нидерландиялик ҳимоячи билан амалдаги шартномани узайтириш анча қийин кечиши тахмин қилинмоқда.

Ҳозирги вақтда Микки ван де Вен Нидерландия терма жамоаси сафида ЖЧ-2026 мусобақасида иштирок этмоқда. Эслатиб ўтамиз, илк турда нидерландияликлар Япония терма жамоаси билан дуранг ўйнашган эди (2:2).

Киритилди: 13:45, 21.06.2026.
Ўқилди: 3024 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик