Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Нагельсманн Фликнинг «Барселона»даги фаолияти ҳақида нима деб ўйлашини айтди

Баҳо:
+ | -

Германия терма жамоаси устози Юлиан Нагельсманн ҳамюрти Ханс-Дитер Фликнинг Каталониянинг «Барселона» клуби бош мураббийи лавозимидаги фаолиятига баҳо берди.

«Германия ҳар доим яхши мураббийлари билан машҳур бўлган. Фликнинг «Барселона»даги ишига келадиган бўлсак, ҳаммаси кўнгилдагидек кетмоқда. Чемпионлар лигасида уларга бироз омад етишмади. Аммо жамоа Испанияда чемпионлик унвонини ҳимоя қила олди. Каталонияликлар кучли мавсумни ўтказишди», - дея мураббийнинг сўзларини келтиради Sport.es.

61 ёшли мутахассис 2024 йилнинг ёзидан буён «Барселона» бош мураббийи лавозимини эгаллаб келмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси муддати 2028 йилнинг июнь ойи охирида якунига етади.

Киритилди: 15:43, 21.06.2026.
Ўқилди: 1765 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик