«Коринтианс» ярим ҳимоячиси Андре «Милан»га ўтмайди. Бу ҳақда MilanNews хабар бермоқда.
Манбага кўра, аввалроқ «Милан» бразилиялик клуб билан Андренинг трансфери бўйича 17 миллион евро эвазига келишиб олганди, бироқ кейинроқ «Коринтианс» келишув шартларини ўзгартириб, суммани оширди. Шу сабабли «россонерилар» музокаралардан чиқишга қарор қилишди.
Таъкидланишича, трансфер амалга ошиши учун Андре ҳатто умумий суммадан унга тегишли бўлган 30 фоиз улушидан ҳам воз кечган. Бироқ бу ҳам «Коринтианс»ни кўндиришга ёрдам бермади.
2026 йилда Андре барча турнирларда 29 та ўйин ўтказиб, бешта гол урди. Ярим ҳимоячининг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил охиригача мўлжалланган.













