Кириш Регистрация
22/06 03:00 Уругвай 2-2 Кабо-Верде
22/06 06:00 Янги Зeлaндия 1-3 Миср
22/06 22:00 Аргентина 2-0 Австрия
23/06 02:00 Франция 3-0 Ироқ
23/06 05:00 Норвегия 3-2 Сенегал
23/06 08:00 Иордания 1-2 Жазоир
23/06 22:00 Португалия - Ўзбекистон
24/06 01:00 Англия - Гана
24/06 04:00 Панама - Хорватия
24/06 07:00 Колумбия - Конго ДР
24/06 23:59 Швейцария - Канада
24/06 23:59 Босния-Герцеговина - Қатар

Невилл «Манчестер Юнайтед» Германия терма жамоасининг қайси ўйинчисини сотиб олиши кераклигини айтди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси Гари Невилл манкунианликлар Германия терма жамоаси ва Дортмунднинг «Боруссия» клуби ярим ҳимоячиси Феликс Нмечани сотиб олиши керак деб ҳисоблайди.

«Нмеча ўша оқшомдагидек [ЖЧда Кот-д'Ивуар терма жамоасига қарши ўйинда] қанчалик кўп ўйнаса, унинг нархи шунчалик ошиб бораверади. Аммо ҳозир биз «Манчестер Юнайтед» «Вест Хэм»дан Матеуш Фернандеш учун 100 миллион фунт стерлинг тўлаши мумкинлигини эшитяпмиз. Шунинг учун улар жаҳон чемпионатидан муқобил вариантларни излашлари ва бошқа Европа лигаларига ҳам эътибор қаратишлари керак бўлади», — дея Невиллнинг сўзларини келтиради Metro ITVга таяниб.

Ўтган клуб мавсумида Нмеча 42 та ўйинда бешта гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 19:57, 21.06.2026.
Ўқилди: 1928 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик