«Арсенал» «Астон Вилла» ва Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Морган Рожерснинг трансферини расмийлаштирмоқчи.
«Астон Вилла» ярим ҳимоячи учун тахминан 85 миллион фунт стерлинг сўрайди.
Daily Mail хабарига кўра, айни пайтда терма жамоа лагерида бўлган «канонирлар» ярим ҳимоячиси Деклан Райс Моргани Лондон клубига ўтишга кўндиряпти. Бирмингемликлар молиявий фэйр-плей талабларига риоя қилиш учун футболчиларни сотишга мажбур. Шундай бўлса-да, Рожерснинг узоқ муддатли шартномаси «Вилла»нинг музокаралардаги мавқеини кучайтиради.
АПЛнинг якунланган мавсумида Рожерс 37 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 6 та самарали узатмани амалга оширди.













