Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар 1-1 Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Шахмат. Ўзбекистон жамоавий блиц бўйича жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Гонконгда шаҳрида шахматнинг Рапид ва Блиц йўналишларида Жамоалар ўртасида жаҳон чемпионатида ўтказилди.

Рапид йўналишида Ўзбекистон жамоаси 8-ўринни қўлга киритган бўлса, блиц йўналишида шахматчиларимиз бронза медалларига сазовор бўлишди.

Блицда 47 жамоа 4 та гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларни бошлашди. "C" гуруҳида иштирок этган Ўзбекистон 2-ўрин билан плей-оффга чиқди. Жамоамиз нимчорак финалда Озарбойжоннинг "Odlar Yurdu" жамоаси устидан қийинчилик билан ғалабага эришди — 3:3 ва 4:2.

Чорак финалда эса жамоамизга Магнус Карлсен бошчилигиаги WR Chess жамоаси рақиблик қилди. Бу баҳсда ҳам Ўзбекистон қийин ғалабани қўлга киритди — 3:3 ва 3,5:2,5.

Афсуски, Абдусатторов бошчилигидаги шахматчиларимиз ярим финалда Хитойнинг "Dragon Chilling" жамоасига имкониятни бой берди — 1,5-4,5, 4,5 - 1,5 ва 1,5-4,5.

Бронза медали учун "Hexamind Chess Team"га қарши кечган 2 партиядан иборат баҳсларда томонлар бир мартадан ғалаба қозонишди. Ҳал қилувчи тай-брейк баҳсида ҳамюртларимиз ишончли ўйин намойиш этиб, рақибини 5,5:0,5 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу натижа орқали жамоамиз учинчи ўринни эгаллаб, 30 минг евро миқдоридаги пул мукофотини ҳам қўлга киритди.

Мусобақа ғолиблигини «Dragon Chilling» жамоаси қўлга киритди. Чемпионлар 75 минг евро мукофот билан тақдирланди. Иккинчи ўрин эса «Endgame AI» жамоасига насиб қилди ва улар 50 минг евро ишлаб олишди.

Шунингдек, ўзбекистонлик шахматчилар шахсий кўрсаткичлар бўйича ҳам бир қатор медалларни қўлга киритишди.

1-тахтада ҳаракат қилган Нодирбек Абдусатторов 19 партияда 15,5 очко тўплаб, 2936 рейтинг перформанси билан олтин медалга сазовор бўлди.

6-тахтада ўйнаган Умида Омонова 12 партиядан 9 очко жамғариб, кумуш медални қўлга киритди. Шунингдек, 8-тахта вакили Акжол Раҳматуллаев ҳам 21 партияда 14,5 очко тўплаб, кумуш медал соҳибига айланди.

5-тахтадаги Шамсиддин Воҳидов эса 15 партияда 8,5 очко жамғариб, бронза медалга муносиб кўрилди.

Шу тариқа, Ўзбекистон жамоаси мусобақани умумий бронза ва тўртта шахсий медал билан якунлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:32, 21.06.2026.
Ўқилди: 2437 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3763]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [3464]

Неймар Бразилиянинг ЖЧ-2026дан эрта чиқиб кетишини прогноз қилган математикка мурожаат қилди [3350]

«Қани кўрамиз, энди ким норози бўларкин» — «Реал» Моуриньони нега қайтаргани маълум бўлди [3266]

Шалимов: «Шомуродов ҳақиқий етакчи, аммо Ҳусанов мени ҳайратда қолдирди» [3094]

ЖЧ-2026. Бугун яна учта муҳим ўйин бор [2408]

Нидерландия дарвозабони Марокашга қарши ўйинда пенальтилар сериясида автогол муаллифига айланди (фото) [2387]

ЖЧ-2026 олдидан Франция терма жамоасида Мбаппе иштирокида можаро юзага келди [2084]

«Челси» «Барселона»га 80 млн евро таклиф қилди [2037]

ЖЧ-2026. Бразилия қўшимча вақтдаги гол эвазига Японияни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди [1915]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик