Кириш Регистрация
23/06 02:00 Франция 3-0 Ироқ
23/06 05:00 Норвегия 3-2 Сенегал
23/06 08:00 Иордания 1-2 Жазоир
23/06 22:00 Португалия 5-0 Ўзбекистон
24/06 01:00 Англия 0-0 Гана
24/06 04:00 Панама 0-1 Хорватия
24/06 07:00 Колумбия 1-0 Конго ДР
24/06 23:59 Швейцария - Канада
24/06 23:59 Босния-Герцеговина - Қатар
25/06 03:00 Шотландия - Бразилия
25/06 03:00 Марокаш - Гаити
25/06 06:00 Чехия - Мексика
25/06 06:00 ЖАР - Жанубий Корея

Муҳаммад Салоҳ Миср учун тарихий ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди

Баҳо:
+ | -

Миср терма жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ 2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 2-турида бўлиб ўтган Янги Зеландияга қарши ўйиннинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилди.

"G" гуруҳидан ўрин олган баҳсда мисрликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашувда ҳисобни 15-дақиқада Майкл Сёрман очган бўлса, иккинчи бўлимда Миср жавоб қайтарди. Аввал Зико 58-дақиқада мувозанатни тиклади, 67-дақиқада эса Салоҳ жамоасини олдинга олиб чиқди. 82-дақиқада Трезеге якуний ҳисобни ўрнатди.

Салоҳ учрашувнинг ҳақиқий қаҳрамонига айланди. У битта гол урди ва яна бир голли узатмани амалга оширди. Шу тариқа африкаликлар етакчиси жамоасининг учта голидан иккитасида бевосита иштирок этиб, Мисрга нафақат ушбу мундиалдаги илк ғалабани, балки жаҳон чемпионатлари тарихидаги биринчи ғалабани ҳам тақдим этди.

Икки турдан сўнг G гуруҳида Миср 4 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Эрон ва Бельгия ҳисобида 2 тадан очко бор. Янги Зеландия эса 1 очко билан гуруҳда охирги ўринни эгаллаб турибди.

Жаҳон чемпионати-2026. G гуруҳи, 2-тур
22 июнь
Янги Зеландия — Миср — 1:3
Голлар: Сёрман, 15 (1:0), Зико, 58 (1:1), Салоҳ, 67 (1:2), Трезеге, 82 (1:3).

Манба: championat.com
Киритилди: 08:48, 22.06.2026.
Ўқилди: 536 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик