Эрон терма жамоаси бош мураббийи Амир Галенои жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи иккинчи турида Бельгия билан қайд этилган дуранг (0:0) ҳақида фикр билдирди.
«Менимча, бу жуда қизиқарли учрашув бўлди. Ҳар икки жамоа ғалабага лойиқ эди, иккаласи ҳам 3 очкони қўлга киритиши мумкин эди. Ҳар бир футболчига, айниқса Алиреза Бейранвандга чин дилдан миннатдорчилик билдирмоқчиман», — деди мураббий ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.
Эрон терма жамоаси дарвозабони бельгияликларнинг кўплаб ҳужумларига қарамай, ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолгани учун учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Галенои, шунингдек, спортга алоқаси бўлмаган муаммоларга қарамай, унинг шогирдлари кўплаб экспертларнинг кутилмаларидан зиёда натижа кўрсата олганини таъкидлади.
Гуруҳ босқичининг икки туридан сўнг Эрон терма жамоаси жаҳон чемпионатининг плей-офф босқичига чиқиш имкониятини сақлаб қолмоқда.













