Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

Ўзбекистон - Португалия ўйини муносабати билан Тошкент метроси иш вақти узайтирилади

Баҳо:
+3 | -

23 июнь куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати доирасидаги навбатдаги муҳим учрашувини ўтказади. Белгиланган вақтга кўра, баҳс соат 22:00 да старт олади.

Мазкур ўйин муносабати билан Тошкентда футбол мухлислари ҳаракати сезиларли даражада ошиши кутилмоқда. Шу сабабли йўловчилар учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида «Тошкент метрополитени» давлат унитар корхонаси метро ҳаракати вақтини узайтиришга қарор қилди.

Маълум қилинишича, 23 июнь куни метро йўловчиларга тунги соат 01:00 га қадар хизмат кўрсатади. Қўшимча иш режими учрашув якунланганидан кейин мухлисларнинг ўз манзилларига хавфсиз ва қулай етиб боришларини таъминлашга қаратилган.

Метрополитен маъмурияти йўловчилардан сафарларини олдиндан режалаштиришни ҳамда метро хизматларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишни сўради.

Шунингдек, «Тошкент метрополитени» жамоаси Ўзбекистон миллий терма жамоасига бўлажак учрашувда омад ва муваффақият тилаб, барча мухлисларни терма жамоамизни қўллаб-қувватлашга чақирди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:44, 22.06.2026.
Ўқилди: 1778 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3914]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3439]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [3237]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3014]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2797]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2794]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2544]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2422]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2403]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2136]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик