«Аталанта» ҳимоячиси Марко Палестра фақат Миланнинг «Интер» клубига ўтишни истамоқда. Бу ҳақда таниқли инсайдер ва журналист Маттео Моретто хабар бермоқда.
Тарқалган миш-мишларга қараганда, «Интер» ушбу трансферни қисқа фурсат ичида якунлашни мақсад қилган. Футболчининг агенти бугун ёки эртага Милан шаҳрига етиб келиши кутилмоқда.
Клублар ўзаро музокараларни давом эттиришмоқда ва доимий алоқада бўлиб туришибди. Айни пайтда трансфер қиймати тахминан 50 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Таъкидланишича, «Интер» раҳбарияти ушбу келишувнинг ижобий якунланишига тўлиқ ишонмоқда ва вазиятга оптимистик руҳда қарамоқда.
Ортда қолган 2025/26 йилги мавсумда Палестра ижара асосида «Кальяри» шарафини ҳимоя қилди ва у ерда мунтазам равишда майдонга тушиб турди. 21 ёшли футболчи жами 37 та учрашувда қатнашиб, «гол+пас» тизимида 5 очко (1 та гол ва 4 та ассист) жамғаришга муваффақ бўлди.













