«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳужумчиси Антони Марсяль фаолиятини Лига 1 да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Footmercato хабар бермоқда.
«Монтеррей»дан кетгач, франциялик футболчи эркин агентга айланди. Бироқ унинг молиявий талаблари Лига 1 клублари учун ноқулай омил бўлмоқда, айни дамда фақат «Ницца» қарор қабул қилиш жараёнида ва таклифни рад этмаган.
Марсяль «Лион» тарбияланувчиси ҳисобланади, у аввалроқ «Монако», «Манчестер Юнайтед», «Севилья», Грециянинг АЕК ва «Монтеррей» клубларида ҳам ўйнаган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, франциялик футболчининг ҳозирги бозор қиймати 3,5 миллион еврога баҳоланмоқда.













