Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция 0-2 Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

Райя: «Жаҳон чемпионатида иштирок этиш имконияти ҳар куни ҳам бўлавермайди»

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» ва Испания терма жамоаси дарвозабони Давид Райя жамоанинг жаҳон чемпионати – 2026 учун қайдномасига киритилгани ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди.

«Бу менинг иккинчи жаҳон чемпионатим, бу орзу. Шу ерда эканимдан хурсандман. Менда «Арсенал» билан муваффақиятли йил бўлди: ўзимнинг учинчи «Олтин қўлқоп»имни ва Премьер-лигани ютдим. Ёшлигингизда жаҳон чемпионатини орзу қиласиз. Бундай турнирда иштирок этиш имконияти ҳар куни ҳам бўлавермайди», — дея Райянинг сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо.

Таъкидлаш жоизки, Райя — Испания терма жамоасининг асосий дарвозабони эмас. Жаҳон чемпионатининг дастлабки икки ўйинида асосий таркибда Унаи Симон майдонга тушди.

Икки турдан сўнг испанияликлар ўз ҳисобларига тўрт очко ёздириб қўйган ҳолда H гуруҳи турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Сўнгги турда Луис де ла Фуэнте шогирдлари Уругвай билан тўқнаш келишади.

Киритилди: 14:55, 23.06.2026.
Ўқилди: 871 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик