Кириш Регистрация
22/06 03:00 Уругвай 2-2 Кабо-Верде
22/06 06:00 Янги Зeлaндия 1-3 Миср
22/06 22:00 Аргентина 2-0 Австрия
23/06 02:00 Франция 3-0 Ироқ
23/06 05:00 Норвегия 3-2 Сенегал
23/06 08:00 Иордания 1-2 Жазоир
23/06 22:00 Португалия - Ўзбекистон
24/06 01:00 Англия - Гана
24/06 04:00 Панама - Хорватия
24/06 07:00 Колумбия - Конго ДР
24/06 23:59 Швейцария - Канада
24/06 23:59 Босния-Герцеговина - Қатар

Гаттузо Италия клуби бош мураббийи этиб тайинланди

Баҳо:
+ | -

Италия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Женнаро Гаттузо «Лацио»нинг янги устозига айланди. Бу ҳақда римликлар матбуот хизмати хабар бермоқда.

48 ёшли мутахассис «Лацио» билан 2028 йилга қадар мўлжалланган, яна бир мавсумга узайтириш имкониятига эга меҳнат шартномасини имзолади. Инсайдер Николо Скиранинг маълумотларига кўра, Гаттузонинг клубдаги маоши йилига бир ярим миллион еврони ташкил қилади.

Гаттузонинг охирги иш жойи Италия терма жамоаси бўлган эди, у жамоани жаҳон чемпионати – 2026 га олиб чиқа олмади. Мутахассис апрель ойида истеъфога чиқарилган эди.

2025/26 йилги мавсум якунларига кўра, «Лацио» Италия Серия А турнир жадвалида тўққизинчи ўринни эгаллади. Жамоа 38 та турда 54 очко жамғарди ва еврокубокларга йўлланма ололмади.

Киритилди: 18:27, 23.06.2026.
Ўқилди: 471 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик