Кириш Регистрация
25/06 03:00 Шотландия 0-3 Бразилия
25/06 03:00 Марокаш 4-2 Гаити
25/06 06:00 Чехия 0-3 Мексика
25/06 06:00 ЖАР 1-0 Жанубий Корея
26/06 01:00 Кюрасао - Кот-д'Ивуар
26/06 01:00 Эквадор - Германия
26/06 04:00 Япония - Швеция
26/06 04:00 Тунис - Нидерландия
26/06 07:00 Туркия - АҚШ
26/06 07:00 Парагвай - Австралия
26/06 23:59 Норвегия - Франция
26/06 23:59 Сенегал - Ироқ
27/06 05:00 Уругвай - Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде - Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср - Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия - Бельгия

Олег Собиров Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026 плей-офф босқичига чиқиш имкониятларини баҳолади

Баҳо:
+-2 | -1

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Олег Собиров ЖЧ-2026да «оқ бўрилар»нинг иштироки ҳақида фикр билдирди.

Марказий Осиё учун катта ютуқ

— Учинчи ўринни эгаллаш учун имконият ҳар доим бор. Илк икки учрашувга баҳо берадиган бўлсак, бу Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатидаги дебют тажрибаси. Жамоа ёш, таркиб кўп жиҳатдан янгиланган. Ҳозирча биз рақиблардан тезлик ва жисмоний қудрат борасида ортдамиз.

Португалияга қарши баҳсда (0:5) Европа топ-жамоаларидан бирига қарши ўйнадик. Португалияликлар қарор қабул қилиш ва фикрлашда биздан бир неча сония олдин ҳаракат қилаётгани яққол кўринди. Биринчи марта бўлаётган ишлардан қўрқиш керак эмас.

Бу мағлубиятларда ҳам Марказий Осиё учун катта ижобий томон бор. Ўзбекистон терма жамоаси имкони йўқдек туюлган нарса ҳам мумкинлигини исботлади. Ҳозир қўшни давлатларнинг барчаси жамоамиз учун мухлислик қилмоқда. Ҳеч ким терма жамоани танқид қилаётгани йўқ, чунки ҳамма вазиятни яхши тушунади. Албатта, бошқача натижа кутилган эди, аммо ҳаммаси ҳали олдинда. Иншооллоҳ, кейинги жаҳон чемпионатига жамоа анча катта тажриба билан боради ва вазият бошқача бўлади, — деди Собиров.

Конго ДРга қарши ўйин ҳақида

— Конго кучли, жисмоний бақувват ва ҳаракатчан жамоа. Улар билан тенг курашиш мумкин. Агар гуруҳдаги дастлабки икки рақиб жаҳон чемпионатларида кўп иштирок этган тажрибали терма жамоалар бўлса, Конго билан ўйнаса бўлади ва уларни мағлуб этиш қўлимиздан келади. Улар заиф эмас, лекин савия жиҳатидан ҳам биздан устун эмас. Ҳа, улар ўз кучини жисмоний тайёргарлик ва чидамкорликдан олади. Башорат қилишни ёқтирмайман, аммо Ўзбекистон бу ўйинда яхши натижа билан гуруҳ босқичини якунлашини жуда истайман, — деди у.

Кападзе ва Каннаваро масаласи

— Тимур Кападзе терма жамоада қолганида нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Агар у Фабио Каннаваро билан бир штабда ишлаганида, балки бу жамоага янада кўпроқ фойда келтирган бўларди. Тимур тилни ҳам, футболчилар менталитетини ҳам яхши билади ва баъзи нозик жиҳатларни етказиб бера оларди.

Аммо тасаввур қилинг, агар Ўзбекистон Колумбияни мағлуб этганида, ҳозир ҳамма Каннаварони идеал танлов деб айтарди. Шунинг учун «агар» билан фикр юритиш тўғри эмас. Ҳозирги ҳолатдан келиб чиқиш керак. Каннаваро жамоага кўп нарса олиб кирди. Кападзе эса ўз йўлини танлади, бу унинг шахсий қарори. Энг ёмони — «у қолганида нима бўларди?» деган фикрларга берилишдир, — деди Собиров.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида Колумбияга 1:3 ва Португалияга 0:5 ҳисобларида мағлуб бўлган.

Икки турдан кейин К гуруҳидаги ҳолат қуйидагича:

1. Колумбия — 6 очко
2. Португалия — 4 очко
3. Конго ДР — 1 очко
4. Ўзбекистон — 0 очко

Гуруҳ босқичининг сўнгги турида Ўзбекистон Конго ДРга қарши майдонга тушади, Португалия эса Колумбия билан баҳс олиб боради.

Маълумот учун, Олег Собиров 2010 йилда Қостанайнинг «Тобол» клуби сафида Қозоғистон чемпиони бўлган ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида тўққизта учрашувда иштирок этган.

Манба: sports.kz
Киритилди: 15:32, 24.06.2026.
Ўқилди: 2024 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик