Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания 2-1 Бельгия
12/07 02:00 Норвегия - Англия
12/07 06:00 Аргентина - Швейцария

ЖЧ-2026. «В» гуруҳида ҳал қилувчи тур: Швейцария — Канада ва Босния ва Герцеговина — Қатар учрашувлари учун таркиблар эълон қилинди

Баҳо:
+ | -

Бугун, 24 июнь куни ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган В гуруҳи баҳслари бўлиб ўтади. Учрашувлар Тошкент вақти билан 00:00 да старт олади.

Гуруҳ пешқадами бўлиб турган Канада терма жамоаси Ванкувердаги «Би-Си Плэйс» стадионида Швейцарияга қарши майдонга тушади. Ушбу баҳсни бразилиялик ҳакам Рамон Абатти бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради.

Сиэтл шаҳридаги «Люмен Филд» стадионида эса Босния ва Герцеговина ҳамда Қатар терма жамоалари ўзаро муносабатларга ойдинлик киритади. Учрашувни венесуэлалик ҳакам Хесус Валенсуэла бошқаради.

ЖЧ-2026. "B" гуруҳи, 3-тур
ШВЕЙЦАРИЯ - КАНАДА
Швейцария: Кобель, Хакес, Эльведи, Аканджи, Родригес, Джака, Манзамби, Фройлер, Соу, Варгас, Эмболо.
Канада: Крепо, Жонстон, Де Фужероль, Корнелиус, Ларье, Шуаньер, Салиба, Ахмед, Бьюкенен, Дэвид, Ларин.

БОСНИЯ ВА ГЕРЦЕГОВИНА - ҚАТАР
Босния ва Герцеговина: Василь, Колашинац, Катич, Раделич, Малич, Башич, Шуньич, Демирович, Алайбегович, Байрактаревич, Жеко.
Қатар: Абунада, Мигел, Лай, Жабер, Хухий, Ал-Бурайкий, Будиаф, Фатҳий, Эдмилсон Жуниор, Ал-Хайдос, Афиф.

Икки турдан кейин Канада ва Швейцария ҳисобида 4 тадан очко мавжуд бўлиб, улар мос равишда биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаб турибди. Босния ва Герцеговина ҳамда Қатар эса биттадан очко билан кейинги поғоналарда жойлашган.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:59, 24.06.2026.
Ўқилди: 836 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик