Кириш Регистрация
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон

Ганалик шаман Харри Кейнни лаънатдан халос қилганини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

Ганалик машҳур шаман Нана Кваку Бонсам Англия терма жамоаси ҳужумчиси ва сардори Харри Кейннинг устига қўйилган лаънатни олиб ташлаганини маълум қилди.

«Харри Кейнни кейинги ўйинда гол ура олиши учун озод қиламан. Харри, хафа бўлиш йўқ», — деб ёзди Бонсам ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Англия — Гана учрашувидан бир неча кун олдин ушбу шаман Кейнга қарши дуо ўқиб, уни лаънатлашини эълон қилган эди. Натижада, тасодифни қарангки, сешанба кунги баҳсда Кейн бир неча метрлик масофадан Гана дарвозасини ишғол эта олмай, жуда қулай имкониятни қўлдан бой берди.

ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 2-туридан сўнг Англия ва Гана терма жамоалари 4 тадан очко жамғарган ҳолда «L» квартетида пешқадамлик қилишмоқда.

Учинчи турда Гана терма жамоасига Хорватия рақиблик қилади. Айни дамда «шахматчилар» 3 очко билан учинчи ўринда боришмоқда.

Киритилди: 01:04, 25.06.2026.
Ўқилди: 1298 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик